UFC’нинг енгил вазндаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов вазн тоифасини ўзгартириш борасидаги гап-сўзларга ойдинлик киритди.
«Агар сиз икки марта ютқазиб, кейин ғалаба қозониб, аввал биринчи, сўнгра иккинчи совринга эга чиқиб яна ютқазсангиз ва яна шундан кейин учинчи совринни қўлга киритсангиз ҳам бундай ҳолатда буюк жангчи ҳисобланмайсиз. Узоқ вақт давомида мағлуб бўлмаслик, фикри ожизимча, жуда муҳим жиҳат. Менинг вазним жуда енгил, шу боисдан мен енгил дивизионда жанг қиламан. Вазн тоифамни ўзгартиришни эса истамайман. Ўз вазнига бор эътиборимни қаратганман», — дейди Ҳабиб.Маълумот учун, Ҳабиб фаолияти давомида 27 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. 7 сентябрь куни 30 ёшли спортчи UFC 242 мусобақаси доирасида Дастин Порьега қарши рингга чиқади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)