Тошкент шаҳар Халқаро бизнес маркази биносида 4 сентябрь куни Бош прокуратура академияси магистратурасига чет тили бўйича тест саволлари ҳамда эссе ёзма имтиҳони бўлиб ўтди.
Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, ёзма имтиҳонни ўтказишда, имтиҳон жавобларини текширишда турли таълим муассасалари, жамоат ташкилотлари ва бошқа идоралар вакиллари иштирок этди.
Қайд этилишича, имтиҳонни ўтказиш жараёни тўлиқ видеотасвирга олиниб, Бош прокуратура академиясининг Facebook’даги саҳифаси орқали онлайн тарзда намойиш этилган.
Эслатиб ўтамиз, магистратурага танлов «юриспруденция» мутахассислиги бўйича олий юридик маълумотга эга бўлган шахслар, шу жумладан, амалдаги прокуратура органлари ходимлари орасида ўтказилди.
Академия магистратурасининг «прокурорлик фаолияти», «тергов фаолияти» ва «коррупцияга қарши курашиш» йўналишлари бўйича 2019/2020-ўқув йилларига жами 30 та қабул квотаси тасдиқланган.
Изоҳ (0)