Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 31 августдаги қарорига мувофиқ, Шерзод Хидоятов Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Лавозимга тайинлангунга қадар Шерзод Хидоятов 2018 йил майидан буён Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ташкент cитй халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудида объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирексияси давлат унитар корхонаси директори вазифасида иш юритаётган эди.
Шерзод Хидоятов 1980 йилнинг 20 августида Тошкент шаҳрида туғилган. 2006 йилда Тошкент давлат техника университетини тугатган.
Меҳнат фаолиятини 1998 йилда Олий хўжалик судининг Ташкилий-назорат бошқармаси умумий бўлимида нусха кўчириш бўйича нозирликдан бошлаган. Турли йилларда бир қатор корхона ва ташкилотларда меҳнат қилган.
Тошкент шаҳар ҳокимига айланган Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўрнига 2018 йил майигача Tashkent City халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудида объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирексияси директори этиб тайинлангунича Akfa компаниялари гуруҳида қурилиш ишлари бўйича директор бўлган.
Бундан аввал Ботир Зокиров президент фармони билан Қурилиш вазири лавозимига тайинлангани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)