Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мансабдор шахсларни карлик ва ёпиқликда айблади, деб хабар берди Tengrinews.
У президент администрациясида давлат органлари томонидан фуқаролар мурожаати кўриб чиқилиши сифатини назорат қилувчи бўлим ташкил этилишини маълум қилди.
«Марказда ва чекка туманларда одамлар аксарият ҳолларда мансабдорларнинг карлиги ва ёпиқлиги оқибатида президентга мурожаат қилишга мажбур бўлмоқда. Маълум бир соҳада қарорларнинг адолатсизлиги ҳақида такрорий шикоятлар муайян давлат органида ёки мурожаатларга жавоб қайтаришда тизимли муаммолар мавжудлигини англатади», — дейди Тўқаев.
Изоҳ (0)