Сирдарё вилоятининг «Истиқлол» маҳалла фуқаролар йиғинида яшаган 52 ёшли Э.К. исмли аёл 30 август куни уйидан қорин қисмида жароҳатлари билан касалхонага олиб келиниб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, вафот этган. Шу куннинг ўзида бу ҳақда ички ишлар органларига хабар берилган.
Суриштирув натижасида марҳума 27 август оқшомида уйида таниши, 40 ёшли Ҳ.Х. билан бирга спиртли ичимлик ичиб, кейин жанжаллашгани, жанжал вақтида эркак унинг қорнига пичоқ билан жароҳат етказгани, аёл 30 августгача ҳеч қаерга мурожаат қилмай, жароҳат билан юргани аниқланган.
«Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ҳ.Х. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дея хабар бермоқда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
Изоҳ (0)