Ўзбекистоннинг ташқи қарзи ҳозирда ялпи ички маҳсулотнинг 23,5 фоизига тенг. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Молия вазирлиги ва Марказий банк мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда маълум қилинди.
Молия вазирлиги бошқарма бошлиғи Жасур Қаршибоев йил бошида 9,9 миллиард бўлган давлат ташқи қарзи 6 ойда қарийб 13,1 миллиард долларга ўсганини таъкидлади.
«Айтилишича, қарзларнинг айримлари узоқ ва ўрта муддатларга олинган, қолаверса, имтиёзли даврда фоиз ставкаси тўланиб, қарз суммаси тўланмайди», — дея хабар бермоқда «Халқ сўзи онлайн».
Изоҳ (0)