Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 31 август куни Япониянинг Ўзбекистондаги янги элчиси Ёшинори Фужиямани қабул қилди. ТИВ матбуот хизматининг хабар беришича, элчи вазирга ишонч ёрлиқлари нусхасини топширган.
Қайд этишларича, учрашувда Японияга бўлажак олий ва юқори даражадаги ташрифларга тайёргарлик кўришнинг амалий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилган.
«Режалаштирилган учрашувлар Ўзбекистон—Япония мулоқотини фаоллаштиришга хизмат қилишига ва икки томонлама муносабатларнинг бутун комплексига янги туртки беришига ишонч билдирилди», — дейилади вазирлик ахборотида.
Аввалроқ Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Президент Шавкат Мирзиёев кузда Японияга ташриф буюришини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)