• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Нега салкам 2 миллион ҳиндистонлик фуқароликдан маҳрум қилинди? Квинснинг энг нуфузли фуқаросига айланган бухоролик. Жаҳон матбуоти шарҳи

    «Дарё» ўтаётган ҳафтада дунё матбуотида кенг ёритилган, кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлган мақолалар шарҳига тўхталиб ўтади.

    Африкани домига тортаётган рус ядро технологиялари

    The Guardian нашрининг қайд этишича, Россия Африкадаги таъсир доирасини кенгайтириб, қора қитъанинг ривожланаётган мамлакатларига ядро технологияларини сотиш орқали миллиардлаб долларни ишлаб олмоқча, гарчи бу технологияларни сотиб олиш Африканинг қашшоқ аҳолисига наф келтирмаса-да.

    «Росатом» ва рус ҳукуматининг мартабали сиёсий доиралари охирги икки йил мобайнида ядро технологиялари доирасида бир қатор Африка қитъаси мамлакатлари сиёсий элитаси билан мулоқотлар ўтказган. Музокаралар Уганда, Руанда, Гана ва Жанубий Африка мамлакатлари раҳбарлари билан ўтказилган.

    Нашрнинг ёзишича, ҳозир «Росатом» Мисрда қиймати 29 миллиард долларга баҳоланган реактор қурмоқда. Нигерияда ҳам реактор қуриш ишлари бошланиши керак. Реактор қуриш борасидаги фаолликни Замбияда ҳам кўриш мумкин.

    Реактор қуришни билдирган тарафга рус ҳукумати улкан қарзлар, жиҳоз ва кадрлар етказиб бериш борасида узоқ муддатли шартномалар пакетини таклиф қилмоқда. Мисол учун, Россия Мисрга қурилажак реактор қийматининг 85 фоизини қарз қилиб бермоқда.

    Одатда Африка қитъасидаги қурилаётган реакторлар минг мегаватдан кўпроқ энергия ишлаб чиқаради ва кам сонли Африка мамлакатларигина бу миқдордаги энергияни ўзлаштириш қобилиятига эга.

    Реактор қурилиши тарафдорлари фикрича, бу иншоотларнинг қурилиши Африканинг қашшоқ мамлакатларига ўз инфратузилмасини яхшилаб олиш имконини беради, аммо айрим мутахассислар назарида Россия учун минтақада узоқроқ қолиш геосиёсий қадамдир. Узоқ муддатли шартномалар рус ҳукуматига пул ишлаб олиш имконини бериши билан бирга ўз таъсир доирасини оширишга ҳам ёрдам беради.

    Кейинги 50 йилда дунёнинг кўриниши қандай бўлади?

    Сув ости йўллари, ховерборд спорт мусобақалари (Қуёш батареясида ишлайдиган икки ғилдиракли ҳаракатланиш воситаси), фазодаги саёҳат – буларнинг бари кейинги 50 йилда оддий ҳолатга айланиб қоладиган воқеликлар, деб ёзади The Daily Mail нашри, келажак ҳақидаги илмий башоратлар таҳлилидан келиб чиқиб.

    Фото: Samsung

    Фото: Samsung

    Илмий башоратда, шунингдек, ўзини ўзи тозалайдиган уйлар, 3D босма ускунаси ёрдамида инсон аъзоларини ишлаб чиқариш кундалик ҳаётимиздан ўрин олиши ҳақида ҳам тахминлар қилинади. Нашрнинг маълум қилишича, бу илмий тахминлар Samsung компанияси буюртмаси асосида олимлар ва футуристлар ёрдамида рўйхат қилинган.

    «Samsung KX50: объективда келажак» номли маърузада 2069 йилга бориб транспортда инқилобий ўзгаришлар бўлиши, бунда Буюк Британия ва Европа қитъасини боғловчи ҳаракатланувчи контейнерлар йўловчиларга хизмат қила бошлайди ва булар узоқ масофаларни бир соатдан камроқ вақтда босиб ўта олиши айтилади.

    Фото: Samsung

    Фото: Samsung

    Йўловчилар учар такси ва автобус хизматларидан фойдалана бошлайдиларки, бу йўллардаги тирбандлик муаммосини ҳал қилади. Узоқ масофаларга эса атмосферанинг юқори қаватида юқори тезликда ҳаракатланувчи ракеталар ёрдамга келади ва Лондон – Нью-Йорк саёҳат вақтини 30 дақиқага бориб бормай адо этса бўлади.

    Соғлиқни сақлаш борасида гап кетганда, одамлар соғлиғини бутун ҳаёти давомида кузатиб борувчи ва касаллик симптомларини исталган тилга таржима қилиб берувчи ёрдамчилар пайдо бўлади. 3D принтерлари эса инсон аъзоларини ишлаб чиқаришни бошлаши оммалашади. Оқсилнинг асосий манбаи ҳашаротлар бўлиб қолади, уларни етиштириш фермалари пайдо бўлади.

    «Кейинги 50 йил ҳаётимизга меҳнат қилиш ва ҳордиқ чиқариш борасида мисли кўрилмаган технологик ўзгаришлар ва инновацияларни олиб келади, – дейди маърузачилардан Жаклин де Рохас. – Рақамли инқилоб 250 йил олдинги саноат инқилоби сингари келажак ҳаётимизни шубҳа остига қўяди».

    Маъруза доирасида башоратларнинг қай бирини амалга ошишини хоҳлайсиз, деган сўровномага Британияликларнинг жавоблари ҳам илова қилинади. Сўровда иштирок этганларнинг 63 фоизи  аввало ўзини тозалайдиган уйлар бўлишини, сўнгра инсон соғлигини кузатувчи мосламаларни, кейин учувчи такси ва автобусларни  пайдо бўлишини кўришни хоҳлашини айтишади.

    Фото: Samsung

    Фото: Samsung

    Технология экспертларининг топ башоратлари рўйхати

    1) Сув ости магистраллари: герметикланган ҳаракат контейнерлари йўловчи ташиш билан шуғулланади;

    2) Ер ости кўп қаватли уйлари: бундай уйлар зилзилаларга ўта чидамли бўлади;

    3) Ўзи тозаланадиган уйлар: сиз йўлингингизда ёки ухлаётган пайтингизда бир тугмани босиш орқали ўзини ўзи тозалайдиган уйлар;

    4) Тана аъзоларини ишлаб чиқарадиган 3D принтерлар;

    5) Фазо меҳмонхоналари;

    6) Оқсилга бой ҳашаротлардан тайёрланадиган гамбургерлар;

    7) Соғлиқни кузатадиган ва касаллик симптомини айтиб, исталган тилга таржима қилиб бера оладиган ускуналар;

    8) Ховерборд спорт мусобақалари;

    9) Томошабин ҳам, ўйинчи ҳам қатнаша оладиган виртуал фильмлар ва ўйинлар;

    10) Учувчи такси ва автобуслар.

    1,9 миллион ҳиндистонликнинг тақдири ёхуд фуқаролигидан ажралган ҳиндлар

    Ҳиндистон ҳукумати ниҳоят шимоли-шарқий штат – Ассамдаги 1,9 миллион фуқаронинг Ҳиндистон фуқаролигидан маҳрум қилиниши керак бўлган рўйхатга киритди, деб ёзади BBC.

    Фото: BBC

    Фото: BBC

    Фуқароликни рўйхатга олиш маркази эълон қилган рўйхат шундай ҳужжатки, унга киритилган ҳар бир шахс Ассамга 1971 йилнинг 24 мартигача келганини исботлаб бера олиши керак. Айнан шу санада қўшни Бангладеш Покистондан ажралиб чиққанини эълон қилган эди.

    Эслаш жоизки, июль ойининг бошларида 4 миллионга яқин ҳиндлар мазкур рўйхатга киритилиб, фуқароликдан чиқарилиш таҳдиди олдида қолган эди.

    Ҳинд расмийларининг таъкидлашича, мазкур рўйхатлар энг аввало ноқонуний бангладешлик муҳожирларни аниқлаш мақсадида тузилмоқда.

    Ҳиндистонда аллақачон хорижлик экани иддао қилинаётган минглаб одамлар махсус лагерларга келтирилган ва улар қачон ўз мамлакатига депортация қилиб юборилиши ҳам айни вазиятда мавҳумлигича қолмоқда.

    Айрим сиёсатчилар ассамликларга қарши қаратилган бу камситувчи сиёсий кампанияни «жодугарлар ови» деб атамоқда.

    Миллий фуқароларни рўйхатга жараёни олиш 1951 йилда бошланган бўлиб, бу жараён орқали ким Ассамда туғилиб ўсган ҳиндистонлиг-у, ким чет эллик эканини қайд этувчи жараёндир.

    Мазкур рўйхат анча йиллардан бери энди янгиланмоқда. Ҳиндистон бош вазири, миллатчи Bharata Janata Party етакчиси Нарендра Моди анча йиллардан бери муҳожирларга қарши аёвсиз кураш олиб боришини айтиб келаётган бўлса-да, яқин ойлардан бошлаб бу борада кескин сиёсатни бошлаб юборди ва Миллий фуқароликни рўйхатга олиш жараёнини асосий вазифага айлантирди.

    Бу нима учун бу айнан Ассам штатида юз бермоқда, деган савол туғилади. Сабаби, Ассам Ҳиндистоннинг энг кўп элатлар яшайдиган ҳудудларидан бири ҳисобланади ва фуқаролик борасидаги масалалар бу ўлка учун бир қатор муаммоларни келтириб чиқароётган эди.

    Бенгалча ва ассамча мулоқот қилувчилар билан бир қаторда 32 миллионли штатнинг учдан бир аҳолиси мусулмонлардир. Уларнинг кўплари Британия ҳукмронлиги даврида жойлашиб олган муҳожирларнинг авлодларидир.

    Мақолада, шунингдек, фуқароликдан чиқарилган ассамликларнинг келажаги ҳақида фикр юритилар экан, бу энг аввало мол-мулкни тақсимлаш, депортация қилиш, ирқчилик ва фуқаролиги йўқларга айлантирилганларнинг қаерга юборилиши билан боғлиқ қатор омиллар Ҳиндистон ҳукумати учун улкан бош оғриғи бўлиши ҳам таъкидланади.

    Бухоро яҳудийларининг Квинсдаги ўрни ҳақида

    АҚШда чоп этиладиган The Bukharian Times нашрининг ёзишича, Борис Кандов City and State of New York нашри томонидан Квинс туманининг сиёсий, ижтимоий ва маданий ҳаётига таъсир ўтказаётган энг нуфузли шахс сифатида эътироф этилган.

    Борис Кандов айни пайтда АҚШ ва Канададаги Бухоро яҳудийлари Конгресси президенти ҳисобланади.

    Бу унинг иккинчи маротаба мазкур рўйхатга кириши; рўйхатда  атоқли америкалик тадбиркорлар, фан ва маданият арбоблари ҳам мавжуд. Улар орасида Квинс раҳбари Мелинда Кас, штат сенатори Майкл Жинарис, АҚШ Конгресси аъзоси Грэйс Мэнг, Демократик партияси конгрессмени Грегори Мэнс ва кейинги йилда Нью-Йорк мэрлигига номзодини қўймоқчи бўлиб турган Тифани Кабан каби нуфузли жамоат арбоблари мавжуд.

    Туман раҳбари Мелинда Кас ўз маърузасида Квинснинг Нью-Йорк штати ижтимоий, сиёсий ва маданий ҳаётига салмоқли ҳисса қўшаётгани ва Квинс фуқаролари яхши ҳаёт кечириши учун бундан кейинги фаолиятида ҳам ҳаракат қилишини таъкидлади.

    Айни пайтда Квинсда 2 миллионга яқин аҳоли истиқомат қилмоқда. Квинс ҳудуди 280 квадрат километрни ташкил этади ва у ерда турли миллат вакиллари истиқомат қилади.

    Квинсда қарийб 50 мингга яқин бухоролик яҳудийлар яшайди. Улар бу ерда ўзига хос маданият яратган.

    Forest Hills ва Rego Park’да кўп сонли бухоролик яҳудийлар истиқомат қилади; бу ерда АҚШ ва Канада Бухоро яҳудийлари Конгресси офислари билан бир қаторда Kanesoy Kalon синагогаси, The Bukharian Times газетаси, «Дўстлик», «Умид», «Аёллар дунёси», «Гудзондаги Бухоро» журналлари таҳририяти ҳамда Бухоро яҳудийлари тарихини ўрганувчи институт жойлашган.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    01.09.2019, 07:46   Изоҳ (0)   176212
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ КХДРга нисбатан янги санкциялар жорий этди

    31.08.2019, 21:13

    Идлибда ўт очишни тўхтатиш тартиби қайтадан жорий қилинди

    31.08.2019, 20:12

    Алабамада мактаб жамоалари ўртасидаги футбол учрашувидан сўнг отишма юз берди. 10 киши жабрланди

    31.08.2019, 19:11

    Ўзбекистонда автосаноат соҳасида илк инновацион стартап-платформа очилди

    31.08.2019, 13:32

    АҚШдаги қамоқхонанинг бир кишилик камерасида туққан аёл Денвер шаҳрини судга берди

    31.08.2019, 11:39

    Кремль Украина президенти Владимир Зеленскийни Ғалабанинг 75 йиллиги тантаналарига таклиф қилади

    30.08.2019, 21:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    ChatGPT маслаҳати сабабли эркак жиннихонага тушиб қолди

    Дунё | 10 август, 23:35

    Путин Херсон ва Запорожье вилоятларидан рус қўшинларини олиб чиқмайди

    Дунё | 10 август, 23:15

    Илҳом Алиев Россияни Озарбайжон объектларига “мақсадли зарба бериш”да айблади

    Дунё | 10 август, 22:55

    Суперлига. “Сўғдиёна” “Машъал”дан устун келди

    Спорт | 10 август, 22:35

    Туркияда 6,1 магнитудали кучли зилзила юз берди (видео)

    Дунё | 10 август, 22:34

    NYT: Британия ярим йил махфий Фаластин режаси устида ишлади

    Дунё | 10 август, 22:10

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    Дунё | 10 август, 21:42

    Янгиободдаги собиқ уран конида рекултивация ишлари якунланди

    Ўзбекистон | 10 август, 21:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.