АҚШ президенти Дональд Трамп Космик кучлар қўмондонлиги ишга туширилганини эълон қилди. Трамп ушбу қўмондонликни яратиш бўйича қарорни 2018 йилнинг охирида имзолаган эди, деб хабар беради «Коммерсант».
Америка қўшинларининг янги бўлинмаси мамлакат манфаатларини ва АҚШ сунъий йўлдошларини коинотда ҳимоя қилади, шунингдек, космик чиқиндиларни кузатиб боради.
Трампнинг сўзларига кўра, АҚШнинг коинотдаги эркин ҳаракати ўзлари томон учирилган ҳар қандай ракетани аниқлаш ва йўқ қилиш имконини беради. «Космик қўмондонлик Американинг коинотдаги ҳукмронлигига ҳеч қачон таҳдид қилмасликларига кафолат беради. Космик қўмондонлик ҳарбий ҳаракатларнинг навбатдаги соҳаси коинотда Америка манфаатларини ҳимоя қилади», — дейди АҚШ президенти.
Қўмондонликка генерал Жон Реймонд бошчилик қилади. Янги бўлинма АҚШнинг 11-жанговар қўмондонлигига айланди. Дастлаб қўмондонлик таркибидан 287 киши ўрин олади. У айнан қаерда жойлашиши ҳозирча номаълум.
Шунингдек, АҚШ коинотни тадқиқ қилишда ядровий тизимларни яратиш билан шуғулланишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари Вашингтон 2023 йилдан бошлаб космик парвозларда Россия хизматидан фойдаланишни тўхтатиш ниятида.
Изоҳ (0)