Туркманистон қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлигида мамлакатдаги барча вилоятлар ҳокимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилиш аввалида вазир Махтумқули Байрамдурдиев бу йилги пахта йиғим-терими режасини бажариш учун барча кучларни ишга солиш, кейинчалик ғалла экишга тайёргарликни бошлаш лозимлиги ҳақида одатий кўрсатмаларни берган. Шундан сўнг президентнинг ўғли Сардор Бердимуҳамедов бошқараётган Ахал вилояти биринчи бўлиб режани бажариши зарурлиги маълум қилинган. Қолган вилоятлар бунда ҳашарчилар билан ёрдам бериши керак бўлади.
Қайд этилишича, август ойи охирида бошқа вилоятлардаги ҳар бир оила ўз ҳисобидан бир нафардан одамни бир ойга Ахал вилоятига пахта теримига юбориши талаб этилади. Зарурат бўлганда қўшимча ишчи кучи келгусида ҳам жалб этилади.
Изоҳ (0)