31 август, шанба куни футбол бўйича Россия Премьер лигасининг 8-турида Валерий Каприн бошлиқ «Ростов» клуби Москванинг «Локомотив» жамоаси майдонига сафар қилди.
Учрашувнинг 41 ва 58-дақиқаларида Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда «Ростов» ҳужумчиси Элдор Шомуродов дублга эришган бўлса, 81-дақиқага келиб москваликлар ярим ҳимоячиси Антон Миранчук ҳисобни қисқартирди.
Шу тариқа «Ростов» меҳмонда кечган баҳсда Шомуродовнинг дубли эвазига «Локомотив»ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва муҳим 3 очкога эга бўлди.
Мазкур ўйиндан сўнг «Ростов» очколари сонини 17 тага етказиб олди ва мусобақа жадвалидаги етакчиликни ўз қўлига олди.
Қайд этиш жоиз, Элдор жорий мавсум Россия чемпионатида 8 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ҳамда 1 та голга ассистентлик қилди.
РПЛ
8-тур баҳси
31 август, шанба
«Локомотив»—«Ростов» 1:2
Голлар: 0:1 — 41 Шомуродов, 0:2 — 58 Шомуродов, 1:2 — 81 Миранчук«Локомотив»: Гильерме, Рибус, Чорлука, Хеведес, Игнатьев, Баринов, Крыховяк, Миранчук (Жоау Мариу, 30), Миранчук, Жамолитдинов (Жоржевич, 60), Смолов.
«Ростов»: Бабурин, Чернов, Сигурдссон, Козлов, Чистяков, Еременко, Норманн, Саплинов (Логашов, 67), Ионов (Зуев, 87), Попов (Байрамян, 60), Шомуродов.
Огоҳлантиришлар: Норманн (26), Еременко (39), Рыбус (64), Логашов (88), Игнатьев (90)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)