Украина халқаро арбитраж судларида Россия ва “Газпром”га қарши 6,9 миллиард долларлик бир нечта даъволарни ютган. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский ўзининг Telegram каналида маълум қилди.

Бу Россия ва “Газпром”нинг жавобгарлигини кўрсатадиган ҳамда халқаро ҳуқуқ ўз кучини тасдиқлайдиган мутлақо адолатли қарорлардир. Биз бу маблағларни ундириш бўйича аниқ қадамларни тайёрлаяпмиз ва эртага Украина элчилари тегишли кўрсатмаларни олади, деган Зеленский 20 июль кунги баёнотида.
Швейцария арбитраж судида “Газпром” мағлубияти
Украинанинг “Натфогаз” корхонаси “Газпром”га қарши 1,37 млрд долларлик арбитраж даъвосида ютиб чиққан. Ишни Швейцарияда кўриб чиққан Халқаро арбитраж трибунали “Газпром”га 1,37 млрд доллар тўлаш мажбуриятини юклаган.
2022 йил май ойидан бошлаб “Газпром” тўловларни тўхтатиб, “take or pay” тамойили бўйича шартнома мажбуриятларини бузган. 2022 йил сентябрь ойида “Нафтогаз” арбитражни бошлаган, “Газпром” уни Россия судлари орқали блоклашга уринган. Бу иш фойда бермаган.
Швейцария, Швеция ва Исроил вакилларидан иборат халқаро трибунал “Нафтогаз” фойдасига қарор чиқарган. 1,37 миллиард долларлик сумма 2019 йилги газ транзити бўйича қарз, штрафлар ва юристлар харажатларини ўз ичига олади.
Изоҳ (0)