Мадриднинг «Реал» клуби Португалия терма жамоаси ҳамда «Спортинг» ярим ҳимоячиси Бруну Фернандешни ўз сафига қўшиб олади, деб ёзади О Jogo.
Таъкидланишича, Мадрид клуби 24 ёшли футболчи учун лиссабонликларга 70 миллион евро тўлайди. Аммо футболчи амалдаги мавсумни «Спортинг»да ўтказади. У 2020 йил ёзида «Реал»га бориб қўшилади.
Маълумот учун, Фернандеш ўтган мавсум Португалия чемпионатида 33 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди.
Ёзги трансферлар вақтида уни «Манчестер Юнайтед» ва «Тоттенҳэм» ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилиб кўрди.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» бош мураббийи аввалроқ ярим ҳимоя чизиғига фақат Поль Погбани олиб келишни хоҳлаётгани айтилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)