Жорий йилнинг 14 сентябрь куни Ерга бир вақтнинг ўзида иккита катта астероид максимал даражада яқинлашади, деб хабар берди «РИА Новости».
2000QW7 номини олган астероидлардан бирининг диаметри 290 метрдан 650 метргача тенг бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. У баландлиги 540 метр келадиган Останкино телеминорасидан ҳам каттароқ. NASA’нинг маълумотларига кўра, ушбу астероид сайёрадан 5,3 миллион километр узоқликдан учиб ўтади.
Худди шу куни Ерга диаметри 260 метрга тенг 2010CО1 номли астероид ҳам яқинлашади.
Изоҳ (0)