• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қобил Хидиров: Блогерларнинг зараридан кўра фойдаси кўпроқ, буни давлат ҳам тушунмоқда

    Сўнгги пайтларда пешқадам блогерларнинг турли оммавий ахборот воситалари билан рақобати яққол кўзга ташланмоқда. Журналист Санжарбек Ҳамидовнинг «Davletov.uz» канали маъмури, блогер ва журналист Қобил Хидиров билан суҳбати блогерлар ва блогерлик атрофида кечди.

    Фото: Ҳотамжон Мамадалиев

    Фото: Ҳотамжон Мамадалиев

    — Халқ таълими вазирлиги Тошкент шаҳридаги 81 та мактабда ортиқ ўқувчилар бўлишининг олдини олиш учун оқилона ечим сифатида пул тўлаш тизимини жорий қилишга уринди. Хоразм, Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари ҳокимлари «Снос» борасида ноқонуний ишларга йўл қўйди. Ижтимоий адолат бузилган жойда, албатта, норозилик келиб чиқаверади. Блогерлар фаолиятини кучайтириш орқали ижтимоий адолатсизликларнинг олдини олиш мумкинми?

    — Сиз юқорида қайд этган муаммоларнинг қайсидир маънода кун тартибига чиқишига блогерлар эмас, менимча, бугунги очиқлик жараёни сабабчи. Яъни блогерлар бу мавзуни кўтармаса ҳам ижтимоий тармоқларда бу мавзулар жуда кенг муҳокама қилинмоқда, қилинади ҳам. Агар мукаммал ишлайдиган давлат институтлари бўлганида ижтимоий тармоқлардаги кайфият орқали ҳам у ёки бу ҳужжатлар, амалдорлар фаолиятини баҳолаш мумкин. Шунинг учун ҳам, назаримда, одамларимизда ўз дардини айтадиган, бошқалар билан бўлишадиган жой бўлиши керак. Турли давлат идораларига юборилаётган шикоятлар, аризалар ўз ижрочисини топгунча фуқаронинг сабрини синаяпмиз. Шунинг учун ҳам одамларга қаҳрини, нафратини сочадиган жой керак. Бу жой, яхшиси, виртуал олам бўлгани ҳаммага маъқул.

    Блогерларни кучайтириш орқали ижтимоий адолатсизликка курашиш масаласига келадиган бўлсак, буни қандай қилиш мумкинлигини тасаввур ҳам қила олмайман. Очиқ ахборот майдонида рақобат жуда кучли, у инфлюенсерлар, яъни фикрини аниқ етказиб берадиган, ўткир муаммоларни топиб, уни оммага олиб чиқадиган янгидан-янги номларни бизга тақдим этаяпти. Фикримча, блогерга давлат томонидан ҳеч нарса керак эмас, фақат унга халақит беришмаса бўлди.

    Афсуски, охирги пайтлар блогерлар ҳақида юқори доираларда қанча яхши гаплар айтилган бўлса, турли нуқталарда шунча салбий, негатив муносабат ҳам кучайиб бораяпти. Бу ҳам қайсидир маънода табиий жараён. Блогерни фақат блогер обрўсизлантиради. Афсуски, бунақа блогерлар ҳам тиқилиб ётибди.

    — Уч вилоят ҳокими Президент топшириғига кўра халқдан узр сўради. Агар топшириқ берилмаганда улар халқдан узр сўрамасмиди? Сиз шу жараёнларни кузатиб бордингиз. Энди вазият ўзгаришига ишонасизми?

    — Йўқ, бунга унчалик ҳам ишонмайман. Албатта, ўша ҳокимлар хулоса чиқаргани аниқ, лекин буни лаҳзалик масъулият деб биламан. Бизга тепадан топшириқ бўлса узр сўрайдиган эмас, балки қилган хатосини теран англаб, самимий узр сўрайдиган амалдорлар керак. Афсуски, жойлардаги айрим ҳокимлар ўз ҳудудидан имкон қадар ахборот чиқармасликка, Тошкентга негатив маълумот етиб бормаслиги учун интилади, кўзбўямачилик қилади. Шунинг учун ҳам оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг оёғига тушов бўлаётган бир-иккита қонуний чекловларни олиб ташлаш, ҳокимларга таъсир ўтказадиган самарали механизмларни, масалан, вилоят кенгашларини кучайтириш мақсадга мувофиқ.

    Туман кенгашлари депутатлари ҳозирги шароитда туман ҳокимининг ҳисобдорлигини таъминлаши амримаҳол, лекин вилоятлар депутатлари бу ишни бемалол қилиши мумкин. Шунинг қандайдир йўлларини топиш керак. Жойларда Президентга ёрдамчи бўладиган институтлар кўпайиши керак. Бу депутатлар, бу жамоатчилик, бу ОАВ, шу жумладан, блогерлар.

    — Блогер ижтимоий адолатсизликларни қандай аниқлайди? Юзаки қараганда тинч ва осуда оқаётган дарё тубидаги пўртаналарни билиш учун сувга шўнғиш талаб этилади. Бу хавфли эмасми?

    — Блогер унақа бўлиши керак, журналист бунақа бўлиши керак, деб ақл ўргатадиганлар, айниқса, амалдорлар орасида анча кўп. Ҳамма ўзининг ишини қилса, назаримда, бизда анча ижобий ўзгариш юз беради. Юқорида қайд этганимдек, блогерни обрўсизлантирадиган, уни халқ ва жамият олдида ёмонотлиқ қиладиган ҳам блогерларнинг ўзи. Шунинг учун блогерлар қайси йўлдан бормасин, назаримда, бир неча олтин қоидаларга риоя этиши керак. Бу қонуний талаб эмас, лекин блогернинг фаолиятига зиён етказмайдиган қоидалар.

    Аввало, биринчи бўламан, деб ёлғон маълумот беришдан тийилиш лозим. Иккинчидан, сизнинг фаолиятингиз жамият зарарига ўйнамаслиги лозим. Рус тилида айтганда, «не повредит». Учинчидан, блогерлар бир-бири билан тортишмасдан, бир-бирини шарманда қилмасдан, бирдамлик, ҳамжиҳатликда муносабатда бўлиши ҳаёт талабига айланаяпти. Шундагина турли босимлардан, кутилмаган зарбалардан ҳимояланиш мумкин. Тўртинчидан, яхшими-ёмонми, мамлакат қонунларини ҳурмат қилиш ва унга қатъий риоя қилиш лозим.

    Хулоса қилиб айтганда, сўнгги икки-уч йилдаги очиқлик сиёсати Ўзбекистонга янги феномен — блогерлар феноменини берди. Ҳозирча бунинг зараридан кўра фойдаси кўпроқ, буни давлат ҳам тушунмоқда.

    27.08.2019, 22:50   Изоҳ (0)   21292
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Саида Мирзиёева Парижга таклиф қилинди (видео)

    27.08.2019, 22:20

    Ўзбекистонда мустақиллик байрами муносабати билан афв эълон қилинди

    27.08.2019, 21:55

    МСК раддияси: Ўзбекистонда сайловлар пропорционал эмас, балки мажоритар сайлов тизимида ўтказилади

    27.08.2019, 20:55

    ИИББ: Тошкентда соқол қирдирилишига диний мазмуннинг ҳеч қандай алоқаси йўқ

    27.08.2019, 20:29

    Шавкат Мирзиёев чегараларни қўриқлаш ва ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича йиғилиш ўтказди

    27.08.2019, 19:23

    Қорақалпоғистон Республикаси таркибида Бўзатов тумани ташкил этилди

    27.08.2019, 18:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Олимлар куйиш ва яраларни даволаш учун “суюқ” тери яратди

    Дунё | 13 август, 00:10

    “Штат улкан рус меросини сақлаб қолмоқда” — Алясканинг собиқ вице-губернатори

    Дунё | 12 август, 23:50

    Жанубий Корея суди собиқ президентнинг рафиқасини қамоққа олиш учун ордер берди

    Дунё | 12 август, 23:40

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш бўйича тестлар қачон ўтказилиши маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 август, 23:30

    Исроил Ғазони бомбардимон қилишни кучайтирди. Бир суткада 89 киши ҳалок бўлган

    Дунё | 12 август, 23:15

    Испания ва Португалияда ўрмон ёнғинлари авжига чиқмоқда

    Дунё | 12 август, 23:00

    Зеленский 22 ёшгача бўлган украиналиклар учун чегарадан ўтишни соддалаштиришни топширди

    Дунё | 12 август, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.