Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Чехиянинг Smartwings лоукостерига тегишли Boeing 737 самолёти битта двигателда Грециянинг Самос оролидан Прагага парвоз қилди, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Фото: Petr Busta

Фото: Petr Busta

Самолёт ҳавога энди кўтарилиб, Эгей денгизи узра парвозни бошлаганида унинг битта мотори ишдан чиққан. Экипаж командири Самос оролига қайтмаслик қарорини қабул қилган.

Шундан сўнг, самолёт баландликни камайтириб, 2,5 соат учган ҳолда Прагага келиб қўнган. Унинг бортида бўлган 170 нафар йўловчи техник носозликдан бехабар бўлган.

Чехия фуқаролик авиацияси бошқармаси самолёт моторининг ишдан чиқиши бўйича ҳолатни тергов қилмоқда ва экипаж командири нима сабабдан фавқулодда қўнишни амалга оширмаганини аниқлаш ниятида.

Идора экспертларининг сўзларига кўра, Smartwings йўловчилар авиаташуви хавфсизлигини қўпол равишда бузган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Қаршида Cobalt ҳайдовчиси 13 ёшли қизни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетди (видео)
Маҳаллий
Ногирон фуқаронинг бўйнига занжир боғлангани акс этган видео юзасидан изоҳ берилди
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг катта қисмида ҳафта охирига бориб аномал совуқ бўлиши кутилмоқда