АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатнинг собиқ президенти Барак Обамада Қримнинг Россияга қўшиб олинишини тўхтатиш имкони мавжуд бўлганлигини маълум қилди, деб хабар беради «РБК».
«Обамани алдашди. У ҳар қандай усул билан Қримнинг қўшиб олинишини тўхтатиши мумкин эди», — дейди АҚШ етакчиси G8 саммитининг якунига бағишланган матбуот анжуманида.
Аввалроқ, Дональд Трамп ўзидан олдинги президент Россияни G8’дан чиқариб юборишга ҳаракат қилгани ҳақида гапирган эди. «Тахминимча, президент Обама Россиянинг G8’да бўлишини яхшиликка эмас деб ҳисоблаган», — дейди Трамп.
2017 йилда Трамп Обамани Россиянинг кучайиб кетишида ҳам айблаган эди. «Саккиз йил давомида Россия Обамадан олдинга ўтиб, янада кучли бўлиб олди. Натижада Қримни қўлга киритди ва ракеталари сонини кўпайтирди», — деган эди АҚШ етакчиси.
Қрим 2014 йилда маҳаллий аҳоли ўртасида ўтказилган референдумдан сўнг Россия таркибига қўшилган эди.
Изоҳ (0)