• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қобил Хидиров: Блогерлар зиммасига катта масъулият юкламаган ва улардан кўп нарса кутмаган бўлардим

    Сўнгги пайтларда пешқадам блогерларнинг турли оммавий ахборот воситалари билан рақобати яққол кўзга ташланмоқда. Журналист Санжарбек Ҳамидовнинг «Davletov.uz» канали маъмури, блогер ва журналист Қобил Хидиров билан суҳбати блогерлар ва блогерлик атрофида кечди.

    Фото: Ҳотамжон Мамадалиев

    Фото: Ҳотамжон Мамадалиев

    — Мамлакатда амалдорлар қатлами, хусусан, ҳокимлар бошқарув ва ижро жараёнида тез-тез хатога йўл қўйишаётганининг сабаби нимада? Қайсидир ҳокимнинг вазифасидан озод этилиши ёки жамоатчиликдан узр сўраши нима учун бошқаларга сабоқ бўлмаяпти?

    — Очиғи, мен амалдорлар тез-тез хато қилишаяпти, дейишдан йироқман. Чунки бугун ҳар куни ОАВда эълон қилинаётган қотиллик жиноятлари, айниқса, қариндошлар ўртасидаги шундай ҳолатлар ҳақида ўқиб, гўёки мамлакатда жиноятчилик оммалашиб бораётгандек, маънавий муҳит бузилиб кетгандек туюлади. Аслида эса илгари даврларга қараганда жиноят сони анча камайган. Ҳарқалай, расмий статистика шунақа дейди. Бу ерда масала шундаки, охирги икки-уч йилдаги очиқлик сиёсати натижасида мана шундай жиноятлар, қотилликлар ҳақида хабар топа бошладик. Энг қизиғи, бундай хабарлар айнан расмий идоралар томонидан эълон қилина бошланди.

    Мансабдор шахслар томонидан содир этилаётган хатолар ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Илгарилари ҳам амалдорлар хато қилган, сўккан, зўравонлик қилган. Лекин бугунгидек жуда тез оммалашмаган, ижтимоий тармоқларга етиб келмаган. Демоқчи бўлганим, биз бугун кўриб, эшитиб, ёқамизни ушлаяпмиз, холос. Бу очиқлик сиёсатининг амалий натижаси бўлса керак.

    Энди сабабларига келадиган бўлсак, назаримизда, давлат бошқаруви тизимида иккита жиддий муаммо кўндаланг турибди: биринчиси, аввало, давлат хизматига кадрларни саралаш ва жалб қилиш тизими йўқ, яъни қуйидан юқоригача аниқ, шаффоф ишлайдиган тизим шаклланмаган. Агар бундай тизим бўлганида, зўравон, халқ ва жамоатчилик билан оддийгина мулоқот қилишни билмайдиган, ичида одам бўлган уйнинг устига техника ҳайдайдиган кадрлар ҳокимият идораларига келмаган бўлар эди. Раҳбарларнинг кайфияти ёки тушунчасига қараб эмас, балки кучли психологик, касбий тайёргарлик ва рақобатдош саралашни назарда тутадиган тизимни яратиш керак.

    Умид қиламизки, «Давлат хизмати тўғрисида»ги қонун қабул қилиниши билан ушбу масалага амалий ечим топилади. Йўқса, барча саъй-ҳаракатларимиз ноинсоф, калта ўйлайдиган амалдорларнинг хурмача қилиқлари билан бир тийинга айланади. Иккинчиси — албатта, ўзаро тийиб туриш ва жамоатчилик назорати керак.

    Қуйидаги раҳбарлар фақат юқоридаги раҳбардан қўрқади — у ҳақда тепага салбий ахборот бормаса бўлди. Ўзига хон, ўзига бек. Шунинг учун ҳам маҳаллий депутатларга кенгроқ ваколат бериш, маҳаллий кенгашларни профессионаллаштириш, имкониятларини ўйлаб кўришнинг вақти келди. Депутат кунда-кунора маҳаллий раҳбарларни тергаб, назорат қилиб турса, жамоатчиликда ҳам раҳбарларга таъсир кўрсатиш механизмлари бўлса, бир марталик эмас, узоқ ва барқарор тизимни шакллантирган бўлар эдик. Иккита амалдорни қамаган ёки омма олдида уришган билан муаммога тизимли ечим топиб бўлмайди. Албатта, бу муаммога комплекс ёндашиш керак, юқоридаги масалалар эса ушбу кенг жараённинг бир қисми, холос.

    — Блогер ҳокимлар билан боғлиқ можароларни ёритиш билан чекланиши керакмиди ёки шу можаролар илдизлари билан ҳам қизиқиши лозимми?

    — Блогер 99 фоиз ҳолатда бир кишидан иборат бўлади. У нечоғли муаммонинг илдизига етиб боради — мураккаб масала. Бир муаммонинг тагига етиш учун 4-5 эксперт билан гаплашиш, давлат идораларининг позицияларини ўрганиш, амалдаги қонун ҳужжатларини титкилаш, хорижда қанақа деган саволга ҳам жавоб излаш керак бўлади. Ҳеч қайси блогер бунақа ҳажмдаги ишни қилмайди.

    Шунинг учун ҳам аксарият ҳолатларда кўзга тушиб қолган муаммоларни тилга олади, унга ақли етганича муносабат билдиради. Шунинг учун ҳам блогерларнинг зиммасига катта масъулият юкламаган ёки улардан каттароқ нарса кутмаган бўлар эдим. Шунинг учун ҳам ҳар қандай мавзуда ёзадиган эмас, балки битта тор йўналишда ёки соҳада пост қолдирадиган блогерларнинг фикрлари ўринли, асосли ва адекват бўлади.

    26.08.2019, 22:47   Изоҳ (0)   25890
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев блогерларга: Билингки, Президент сизларни доим қўллаб-қувватлайди

    26.08.2019, 22:35

    Саида Мирзиёева Президентнинг блогерлар билан учрашувини «тарихий» деб атади

    26.08.2019, 22:22

    Блогерлар билан селфи тушган Шавкат Мирзиёев, Қашқадарёда ҳақоратлаган ЙПХ ходими, Равон автомобиллари нархидан ҳайратланган россияликлар ва куннинг бошқа хабарлар...

    26.08.2019, 22:11

    Шўроб қишлоғининг гўзал қизлари блогер нигоҳида (фото)

    26.08.2019, 22:00

    Навоийда фуқаронинг уйидан 7,5 млн сўм ўғирлаган 18 ёшли йигит қўлга олинди

    26.08.2019, 21:23

    Шавкат Мирзиёев Самарқандда UNESCO бош директорини қабул қилди

    26.08.2019, 20:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Криштиану Роналду терма жамоа сафида гол уриш бўйича жаҳон рекордини янгилади

    Спорт | 5 июн, 09:00

    Трамп 12 мамлакат фуқароларига АҚШга киришни тақиқлади 

    Дунё | 5 июн, 08:46

    Қўқонда кадастр инспектори 150 минг долларни ноқонуний олаётганда қўлга тушди (видео)

    Ўзбекистон | 5 июн, 08:34

    Миллатлар Лигаси. Роналдунинг голи Португалияни финалга олиб чиқди (видео)

    Спорт | 5 июн, 07:16

    Андижонда Onix ҳайдовчиси 13 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 5 июн, 00:00

    “Дарё” дайжести: 4 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:35

    “Дўстлик” чегара божхона постида 12,7 минг долларни яширинча олиб чиқаётган йўловчи тўхтатиб қолинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.