Янги Зеландия парламент раиси Тревор Маллард қўлида чақалоқ билан йиғилишни ўтказди.

Фото: Видеодан лавҳа

The Guardian’нинг ёзишича, парламент йиғилиши 21 августда ўтказилган. Унда 65 ёшли спикер Маллард йиғилишда олти ҳафталик болага қараган.

Малларднинг сўзларига кўра, чақалоқнинг отаси — депутат хотиржам равишда ўз вазифасини бажариши учун буни амалга оширди. Мажлислар залида турли қонунчилик ташаббуслари муҳокама қилинган вақтда парламент раиси болани сутли аралашма билан овқатлантирган ва у билан ўйнаган.

«Одатда, спикер курсида фақат парламент раиси ўтиради, лекин бугун мен билан VIP-меҳмон ўтирди. Оилани янги аъзоси билан табриклайман», — деб ёзди Маллард Twitter’даги саҳифасида.