Қозоғистонлик 12 ёшли Жамила Аҳметова АҚШ президенти Дональд Трампдан миннатдорчилик хати олди, деб ёзмоқда «Казинформ».
Маълум бўлишича, 12 ёшли Жамила Аҳметова 6 йил давомида АҚШда ўқиган онаси билан бирга ватанига қайтган.
Уларнинг қариндошлари Жамиланинг аъло баҳоларга ўқигани учун олган кўплаб сертификатлари, фахрий ёрлиқлари орасида АҚШ президенти Дональд Трамп имзолаган миннатдорчилик хатини кўриб ҳайрон қолган.
АҚШда шундай амалиёт бўлиб, президент болаларга миннатдорчилик билдиради. Бу эса қизнинг қариндошлари учун янгилик бўлган.
Хабарда айтилишича, қозоғистонлик қиз миннатдорчилик хатини «аъло даражадаги академик билимлари учун» олган.
Изоҳ (0)