I Халқаро инфлюенсерлар конгресси иштирокчилари Хивага келди. Бу ҳақда «Дарё»га Хоразм вилоят туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати маълум қилди.
Конгрессга ташриф буюрган ҳар бир инфлюенсернинг обуначилари 1-15 миллион кишини ташкил қилади. Тадбирда дунёнинг 40 га яқин давлатидан 100 дан ортиқ инфлюенсер қатнашмоқда.
Уларнинг Instagram, Facebook ижтимоий тармоқлари, шунингдек, YouTube видеохостингидаги обуначилари умумий сони 150 миллионни ташкил қилади. Бу инфлюенсерлар платформаларига жойлаштирувчи материалларининг кўздан кечирилиши 10 миллиард мартадан ортади дегани.
Изоҳ (0)