Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани «Қорасув» МФЙда яшовчи 53 ёшли С.Д., 22 август куни Янгибозор қўрғонида ўзаро жанжал туфайли 29 ёшли ўғли З.Э.ни пичоқ билан жароҳатлаган. Оқибатда З.Э. касалхонага ётқизилган.
ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, С.Д. ушланган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)