Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев ҳокимлар ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган гап сўзларга изоҳ берди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов хабар бермоқда.
«Ўз уйингизда ҳам бирорта қўпол сўз ишлацангиз, фарзандларингиз сиздан хафа бўлиб, безиб қолади. Шунинг учун ишларимизни ҳаммамиз биргаликда яхши сўз билан амалга оширишимиз лозим. Ота-боболаримиз ҳар бир нарсани ўйлаб, етти марта ўлчаб қарор қабул қилган. Ҳозир ижтимоий тармоқларда ҳар хил баҳс-мунозаралар кетяпти. Уни ҳам бўлгани яхши. Лекин ҳар битта инсоннинг маънавияти, маърифати, қолаверса, шахсий фазилати ва фуқаролик позицияси бўлиши керак», — деди Мирзаев.
Аввалроқ Олмазор тумани ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳобовнинг «Kun.uz» ходимларига тажовузи ҳақида хабар берилганди.
Мазкур ҳолат Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.
Изоҳ (0)