Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида яшовчи 31 ёшли А.Н. «Аммоғон» қишлоғида яшовчи бувиси, нафақахўр, 78 ёшли М.А.нинг уйида жанжаллашиб, унинг бошига темир бўлаги билан уриб, жароҳат етказди.
ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, воқеа 14 август куни содир бўлган. Оқибатда М.А. касалхонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, А.Н. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)