24 август куни мамлакат бўйлаб йирик оммавий саломатлик тадбирлари ташкил этилади, деб
хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати.
«Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзи тарғиботига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президентнинг ўтган йил 18 декабрдаги ‘Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикасини, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаъги қарори ушбу саъй-ҳаракатларни янги босқичга олиб чиқиш имконини бермоқда.
Шундан келиб чиққан ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпания ҳамкорлигида жорий йил 24 август, шанба куни Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги муносабати билан ‘Биз соғлом турмуш тарафдоримиз’ шиори остида оммавий юриш тадбирлари ташкил этилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги юртдошларимизни пойтахтимиз ва ҳудудларда ташкил этилаётган йирик оммавий юриш тадбирларига таклиф этади.
Соғлом ва чиройли ҳаёт кечириш учун қандай ҳолатда ҳам жисмоний фаолликка вақт ажратиб туришни унутманг!», дейилади хабарда.
Изоҳ (0)