Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Франциянинг мамлакатдаги фаолиятини якунлаётган элчиси Виолен Бийет де Вильморни 22 август, пайшанба куни қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат чоғида вазир элчининг муваффақиятли фаолиятини юқори баҳолаб, унинг икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдирган.
Шунингдек, Абдулазиз Комилов Франция элчихонаси ва шахсан Виолен Бийет де Вильморнинг Ўзбекистондаги муҳим ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга оширишда қўллаб-қувватлаганини қайд этган.
Ўз навбатида, элчи Ўзбекистон раҳбарияти ва Ташқи ишлар вазирлигига Франция дипломатик миссияси раҳбари сифатидаги фаолиятини амалга оширишда кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирган.
Изоҳ (0)