Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида I Халқаро инвестиция форуми ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда ЎзА.
Форумда Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари, дипломатик корпус вакиллари, шунингдек, 200 дан ортиқ хорижий компаниялар раҳбарлари, вилоят, туман, шаҳар ҳокимликлари мутасаддилари иштирок этмоқда.
Гулистонда халқаро тадбир кунлари «Гуллар фестивали» ва «Қушлар кўргазмаси» ҳам бўлиб ўтмоқда. Шу муносабат билан шаҳардаги майдон, хиёбон, истироҳат боғларида 2 миллион дона ранг-баранг гул кўчати ўтқазилган.
Халқаро анжуман иштирокчилари «Гуллар фестивали« ва «Қушлар кўргазмаси« фаолияти билан ҳам танишган.
Изоҳ (0)