Forbes журналининг версияси кўра, Голливуд актёри Дуэйн Жонсон 2019 йилнинг энг кўп даромад кўрган актёрига айланди, деб хабар беради Tengrinews.

Фото: «Известия»

Дуэйн Жонсон жорий йилда 89,4 миллион доллар ишлаб топган.

«Қоя» лақабли актёр ўтган йили ушбу рейтингнинг иккинчи поғонасидан жой олган эди. Биринчилик йил давомида 239 миллион доллар ишлаб топган Жорж Клунига насиб этганди.

Forbes’нинг ёзишича, «Жуманжи: Янги босқич» фильмининг ўзида Жонсон 23,5 миллион доллар олган. Бундан ташқари актёрга «Футболчилар» сериалида ўйнаган ҳар бир эпизоди учун 700 минг доллар тўланади.

Жонсондан кейинги поғонани «Қасоскорлар: Финал» фильмидаги роли ва бошқа лойиҳалар орқали 76,4 миллион доллар ишлаб топган Крис Хемсворт эгаллади.

«Қасоскорлар» франшизасининг яна бир аъзоси кичик Роберт Дауни жорий йилда 66 миллион доллар билан кучли учликка якун ясади.