Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 23 август куни мамлакатнинг айрим ҳудудларида булутли ва қисқа муддатли ёмғир кузатилиши мумкин, деб ёзади ЎзА.
Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7—12 метр тезликда эсади. Кечаси 17—19, кундузи 33—35 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7—12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15—20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 17—22, кундузи 30—35 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7—12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15—20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 17—22, кундузи 31—36 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7—12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15—20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 15—20, кундузи 30—35 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7—12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15—20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 17—22, кундузи 33—38 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5—10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15—20, кундузи 28—33 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7—12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15—20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12—17, кундузи 22—27 даража иссиқ бўлади.
Изоҳ (0)