Хитойнинг Шанхай шаҳрида бир аёл турмуш ўртоғининг севимли қўшиқчиси концертига иккита чиптани билмасдан ахлатга ташлаб юборди, сўнг уни топиш мақсадида тонналаб чиқиндиларни титишга мажбур қилди, деб хабар бермоқда AsiaOne.
Аёл почта орқали конверт олган, ичида керакциз квитансия бор деб ўйлаб, уни ахлат челагига ташлаб юборган. Эртаси кунигина аёл унда Тайван-Америка қўшиқчиси Уилбер Паннинг концертига чипталар борлигини англаб етган. Турмуш ўртоғи шу концертга тушишни истаётган эди.
Шанхайда ахлат қуруқ, ҳўл ва қайта ишланадиган турларга ажратиб ташланади ва бир неча кун махсус контейнерларда сақланади. Ахлат йиғувчилар кўмагидан фойдаланиб, эркак уч тонна қуруқ чиқиндини титиб чиқди ва охири, чипталарни топди.
Изоҳ (0)