Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон фуқароси Россия ҳудудида тушиб қолиш мақсадида ҳаракатланаётган поезддан сакради. Бу ҳақда Оренбург вилояти прокуратурасига таяниб, Sputnik хабар бермоқда.

Фото: Флиcкр

Фото: Флиcкр

Қайд этилишича, ўзбекистонлик икки йил илгари миграция қонунчилигини бузганлиги сабабли Россия ҳудудидан чиқариб юборилган. Қолаверса, унга яна Россия ҳудудига кириш 5 йил муддатга тақиқланган бўлган.

Шунга қарамасдан, жорий йилнинг июль ойида 31 ёшли ўзбекистонлик Қозоғистон ҳудудида бўла туриб, Россия ҳудудидан транзит орқали ҳаракатланувчи поездга чипта харид қилган. Россия ҳудудидан ўтаётганда мамлакатда қолиш мақсадида ҳаракатланаётган поезддан сакраган.  Сўнгра Оренбург вилоятининг Сол-Илецк шаҳрида чегара хизмати ҳарбийлари томонидан қўлга олинган ва у айбига тўлиқ иқрор бўлган.

Унга нисбатан РФ ЖКнинг 322-моддаси 2-қисми (Россия давлат чегарасининг чет эл фуқароси томонидан ноқонуний кесиб ўтилиши) билан жиноят иши қўзатилган.

Ҳозирда тасдиқланган айблов далолатномаси судда кўриб чиқилиши учун Сол-Илецк туман судига юборилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди