Ўзбекистон фуқароси Россия ҳудудида тушиб қолиш мақсадида ҳаракатланаётган поезддан сакради. Бу ҳақда Оренбург вилояти прокуратурасига таяниб, Sputnik хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ўзбекистонлик икки йил илгари миграция қонунчилигини бузганлиги сабабли Россия ҳудудидан чиқариб юборилган. Қолаверса, унга яна Россия ҳудудига кириш 5 йил муддатга тақиқланган бўлган.
Шунга қарамасдан, жорий йилнинг июль ойида 31 ёшли ўзбекистонлик Қозоғистон ҳудудида бўла туриб, Россия ҳудудидан транзит орқали ҳаракатланувчи поездга чипта харид қилган. Россия ҳудудидан ўтаётганда мамлакатда қолиш мақсадида ҳаракатланаётган поезддан сакраган. Сўнгра Оренбург вилоятининг Сол-Илецк шаҳрида чегара хизмати ҳарбийлари томонидан қўлга олинган ва у айбига тўлиқ иқрор бўлган.
Унга нисбатан РФ ЖКнинг 322-моддаси 2-қисми (Россия давлат чегарасининг чет эл фуқароси томонидан ноқонуний кесиб ўтилиши) билан жиноят иши қўзатилган.
Ҳозирда тасдиқланган айблов далолатномаси судда кўриб чиқилиши учун Сол-Илецк туман судига юборилган.
Изоҳ (0)