Ҳиндистоннинг Махараштра штатида автобус ва контейнеровоз иштирокида ЙТҲда 13 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Қайд этилишича, транспортлар тўқнашуви 18 август куни кечаси содир бўлган. Ҳар иккала транспорт ҳайдовчилари воқеа жойида ҳалок бўлган. Шунингдек, яна 11 нафар йўловчи ҳалокат қурбони бўлган, жабрланганларнинг 20 нафари касалхонага ётқизилган. Уларнинг 11 нафари оғир аҳволда.
Автобусда умумий ҳисобда 45 нафар йўловчи бўлган. Ҳодиса сабаби ҳозирча номаълум.
https://twitter.com/i/status/1163281830474182656
Аввалроқ Туркияда автобус юк машинаси билан тўқнашиши оқибатида 37 киши жабрлангани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)