Дания бош вазири Метте Фредериксен қироллик таркибига кирувчи Гренландиянинг сотилиши имкониятини қатъий рад этди. «Korrespondent.net»нинг ёзишича, бу ҳақда у 18 август куни Sermitsiaq газетасига берган интервьюда маълум қилган.

Фото: Wikipedia

«Гренландия сотилмайди. У Данияга қарашли эмас. Гренландия Гренландияники. Умид қиламанки, буларнинг ҳаммаси (оролни сотиб олиш ҳақидаги гап) жиддий эмас», — дея таъкидлаган бош вазир.

«Гренландия ҳукумати Гренландия сотилмаслигини, аммо бошқа масалада савдо ва ҳамкорлик учун доим очиқ эканини таъкидлади. Бундай ёндашувни Дания ҳукумати бутунлай қўллаб-қувватлайди. Гренландия долларда ҳам, рублда ҳам, бошқа валютада ҳам сотилмайди», — деган Дания ТИВ раҳбари Еппе Куфуд.

Эслатиб ўтамиз, 16 август куни The Wall Street Journal Трамп АҚШнинг Арктикадаги ўрнини кучайтириш мақсадида Гренландия оролини сотиб олмоқчилигини маълум қилганди.