Афғонистон пойтахти Кобулдаги тўйда содир этилган портлаш оқибатида 63 киши ҳалок бўлди, 182 нафар киши яраланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Портлаш маҳаллий соат билан 22:40да Кобулдаги банкет залларидан бирида юз берган. Гувоҳларнинг таъкидлашича, террорчи-худкуш ўзини саҳна олдида портлатган.
Маълум қилинишича, Афғонистонда одатда тўй маросимларида 400 дан кўпроқ одам иштирок этади.
Қайд этилишича, «Толибон» ҳаракати ушбу терактга алоқадор эмаслигини маълум қилган.
Изоҳ (0)