Тожикистон чегара қўшинининг собиқ матбуот котиби Муҳаммаджон Улуғхўжаев 15 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда «Asia-Plus» хабар берди.
Олий суд Ҳарбий ҳайъати 14 август куни уни давлатга хиёнат қилишда айбдор деб топди.
«Муҳаммаджон Улуғхўжаевнинг жиноят иши махфийлик грифи остида кўриб чиқилган. Шу сабабли ҳеч ким унинг тафсилотларини айтиб беролмайди. Давлат айбловчиси унга 20 йил талаб қилган, лекин суд ҳайъати 15 йилга озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлаган», — дейилади хабарда.
Подполковник Муҳаммаджон Улуғхўжаев апрель ойида ҳибсга олинган эди. У давлат сирларини ошкор этишда айбланган.
Изоҳ (0)