АҚШ президенти Дональд Трамп Данияга тегишли Гренландия оролини сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб хабар беради «Gazeta.ru».
Таъкидланишича, мамлакат раҳбари бир неча бор ўз маслаҳатчиларидан Қўшма Штатлар Гренландияни сотиб олиши мумкин ёки мумкинмаслиги билан қизиққан.
Wалл Street Journal’нинг ёзишича, Трамп оролнинг ресурслари ва унинг геосиёсий аҳамияти ҳақидаги муҳокамалардан хабардор. Бундан ташқари, президент мазкур лойиҳа бўйича ҳуқуқий экспертизани ўтказилишини сўраган.
Таъкидланишича, Трампнинг айрим маслаҳатчилари ушбу режани иқтисодий жиҳатдан мақсадли деб ҳисоблаётган бўлса, қолганлар буни давлат раҳбарининг «бир лаҳзали ишқибозлиги» деб атамоқда.
Изоҳ (0)