Саудия Арабистонида жиноятлари учун жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг ҳаж амалини адо этишига илк бор рухсат берилди.
50 нафар маҳкумдан иборат гуруҳ бошқа зиёратчилар сингари эҳромга кириб, ҳаж ибодатини амалга оширди. Бу пайтда уларга назоратчилар эмас, қариндошлари ҳамроҳлик қилди.
Зиёрат тамомлангач, маҳкумларнинг бари қамоқхонага қайтарилган.
Жазони ижро этиш муассасалари бош бошқармасининг маълум қилишича, ушбу тажрибадан кўзда тутилган мақсад жазо муддатлари тугашидан аввал маҳкумларнинг кундалик ҳаётга қўшилишлари ва мослашишларини таъминлашдан иборат. Бундай тажрибани келгуси ҳаж мавсумида ҳам қўллаш режалаштирилган.
Изоҳ (0)