Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиладиган касалликлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисидаги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (3176-сон, 15.08.2019-й.). Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар бермоқда.
Мазкур рўйхатда белгиланган касалликларга чалинган ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт ташкилотларида Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан йўлланма олган шахсларга бюджет маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатилади.
Изоҳ (0)