• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар томонидан кўриб чиқилган қонун лойиҳаларининг аксарияти ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий йўналишда эканлиги билан ажралиб туради. Бу ҳақда Палата матбуот хизмати маълум қилди.

    Фото: Қонунчилик палатаси

    Фото: Қонунчилик палатаси

    Депутатлар дастлаб «Кредиторларнинг ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши кучайтирилиши ҳамда тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш механизмларининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқди.

    Ушбу қонун лойиҳаси тадбиркорлик ва инвестициявий муҳитни янада яхшилаш, мамлакатнинг иқтисодиёт борасидаги халқаро рейтингини тобора ошириш мақсадида мулкни гаровга қўйиш, лизингга ёки мажбуриятни таъминлашнинг бошқа шаклларига беришнинг амалдаги механизмларини халқаро стандартларга мувофиқлаштиришни назарда тутади. Шундан келиб чиқиб, амалдаги айрим қонун ҳужжатларига зарур ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш таклиф қилинди.

    Депутатлар томонидан берилган таклиф-мулоҳазалар ҳамда норма ижодкорлиги талабларидан келиб чиқиб, лойиҳани иккинчи ўқишга тайёрлаш мобайнида унга бир қанча таҳририй тузатишлар киритилди, матндан 30 дан ортиқ банд чиқариб ташланди.

    Мажлисда «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси муҳокамаси ҳам қизғин кечди.

    Пул-кредит сиёсати ва уни қўллаш амалиётини тубдан такомиллаштириш, нархлар барқарорлигига қаратилган ҳаракатларни кучайтириш, жумладан, амалга оширилаётган чоралар асосида асоссиз инфляцион ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган мазкур лойиҳа жорий йил 2 май куни биринчи ўқишда қабул қилинган эди. Кейинги муҳокамалар давомида депутатлар томонидан айрим эътирозлар билдирилди. Шунга кўра, лойиҳани иккинчи ўқишга тайёрлаш мобайнида депутатлар кўтарган барча масалалар чуқур ўрганиб чиқилди, муҳокама қилинди. 4 та модда лойиҳадан чиқариб ташланди, иккита янги модда лойиҳага киритилди ҳамда лойиҳа матнига 30 дан ортиқ таҳририй ўзгартириш ва тузатишлар киритилган тарзда қабул қилинди.

    Шундан сўнг депутатлар «Мактабгача ёшдаги болаларга мактабгача таълим бериш ва тарбиялаш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқди. Қонун лойиҳаси билан илгари амалда бўлган бир қатор қоидаларга ўзгартиришлар киритилиши назарда тутилмоқда. Хусусан, мактабгача ёшдаги болаларни эрта ривожланиш жараёни алоҳида босқичларда бўлиши белгилаб берилмоқда. Мактабгача таълим муассасаларининг таснифи, улар фаолиятини ташкил этиш, ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб қўйилмоқда. Шунингдек, мактабгача ёшдаги болаларни тарбиялаш ва ривожлантириш соҳасида давлат-хусусий сектор ҳамкорлигини амалга ошириш асослари мустаҳкамланмоқда. Хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда, оилада таълим олиш имконини берувчи оилавий мактабгача таълим муассасасини жорий қилиш, шунингдек, болаларнинг яшаш ёки доимий рўйхатга олинган жойидан қатъи назар, мактабгача таълим муассасасига қабул қилиш тартиби таклиф қилинмоқда.

    Кун тартибидаги навбатдаги масала — «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳам муҳокамаларга бой бўлди. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг тенглигини таъминлаш ва уларни камситишга йўл қўймаслик, уларни ижтимоий-сиёсий ҳаётга жалб этиш, таълим олиш ва ишга жойлашиш имкониятларини таъминлаш лойиҳанинг бош мақсади этиб белгиланган. Ушбу лойиҳа БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенсияси талабларини имплементация қилишни ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини муҳофазалаш соҳасида замонавий услублар, халқаро стандартларни жорий этишни назарда тутади.

    Палата мажлиси кун тартибига киритилган «Эркаклар ва аёлларнинг тенг ҳуқуқлари ҳамда имкониятлари кафолатлари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан талабчанлик билан муҳокама қилинди.

    Таъкидланганидек, Ўзбекистон тарихида биринчи марта қабул қилинаётган ушбу қонун лойиҳаси жамият ҳаётининг барча соҳаларида эркаклар ва аёллар учун тенг ҳуқуқлар ҳамда имконият яратишни таъминлашга қаратилган. Шунингдек, лойиҳада гендер тенглик, аёлларни камситиш тушунчаси ва турлари, мутасадди органларнинг ваколатлари, давлат бошқарувида иштирок этиш, ишга қабул қилиш ёки ёллашда, кредитлар олиш ва тадбиркорлик билан шуғулланишда гендер тенгликни таъминлаш бўйича нормалар, бундай тенглик бузилишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар ўз аксини топган.

    Лойиҳа билан эркаклар ва аёллар учун тенг ҳуқуқлар ҳамда имкониятларни таъминлаш соҳасидаги Вазирлар Маҳкамаси, Хотин-қизлар гендер тенглигини ҳимоя қилиш бўйича комиссия, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари белгиланмоқда.

    Баҳс-мунозара, тортишувларга бой кечган яна бир масала «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси бўлди. Ушбу лойиҳа Президент ташаббуси асосида тайёрланган.

    Қатор қонун ҳужжатлари зўравонлик қилиш, шахсга нисбатан жисмоний куч ишлатиш жиноий қилмиш ҳисобланишига қарамай, амалиётда аёлларга нисбатан, айниқса, оилавий-маиший ҳаётда зўравонлик қилиш ҳолларига етарлича эътибор берилмайди. Шу боис ҳам руҳий ва иқтисодий зўравонлик ҳамда тазйиқ учун жавобгарликни қонун йўли билан тартибга солиш талаб этилмоқда. Бу масалалар тўлиқ қамраб оладиган ягона қонун мавжуд эмаслиги эса, давлат органларига тизимга солинган комплекс статистика олиб бориш имконини бермаяпти.

    Мазкур қонун лойиҳаси ана шу муаммоларга барҳам беришга, хотин-қизларни турмушда, иш жойларида, таълим муассасаларида ва бошқа жойларда тазйиқ ҳамда зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Лойиҳада тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар, шунингдек, бундай қилмишларни содир этганлик учун жавобгарлик белгиланган.

    Бундан ташқари, тазйиқ ҳамда зўравонликни бошидан ўтказган шахсларни ҳимоя қилиш, жамиятда аёлларга нисбатан зўравонликнинг ҳар қандай шаклига муросасиз муносабат муҳитини қарор топтиришни назарда тутувчи процессуал кафолатларни шакллантиришга қаратилган чора-тадбирлар акс эттирилган. Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари аниқ кўрсатилиб, бу соҳадаги ваколатли органлар белгилаб берилган.Ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши жамиятда, турмушда, иш жойларида, таълим муассасалари ва бошқа жойларда хотин-қизларга нисбатан муносабатни янада яхшилаш, уларга нисбатан ҳурмат ва эҳтиромни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

    16.08.2019, 17:15   Изоҳ (0)   9110
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Daryo Weekend: Иқтидорлимисиз?

    16.08.2019, 16:50

    Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги мансабдорларнинг ОАВ вакилларига нисбатан номуносиб ҳаракатларини қоралади

    16.08.2019, 16:15

    Нью-Йоркдан келган ўзбекистонликдан ноёб турдаги тўтиқуш олиб қўйилди

    16.08.2019, 16:07

    ИИВ: Мустақиллик байрами арафасида ва байрам кунлари Тошкентга келувчиларга нисбатан чеклов бўлмайди

    16.08.2019, 15:45

    Саида Мирзиёева Telegram’да расмий каналини очди

    16.08.2019, 14:13

    Ўзбекистонда никоҳ ёши аёллар учун 18 ёш этиб белгиланмоқда

    16.08.2019, 13:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда аёл пластик операция учун 2,4 млн доллар ўғирлади

    Дунё | 21 июл, 00:10

    Ғазо талабалари уруш бошлангандан буён илк бор имтиҳон топширади

    Дунё | 20 июл, 23:46

    Россия Shahed дронларини ишлаб чиқарадиган завод намойиш қилинди (видео)

    Дунё | 20 июл, 23:30

    Эрон Исроил ҳужумларида шикастланган ҳаво мудофаа тизимларини янгилади

    Дунё | 20 июл, 23:05

    Кўкдаладаги портлаш: воқеа жойидан кечиккан репортаж

    Ўзбекистон | 20 июл, 22:41

    Илон Маск болалар учун Baby Grok иловасини ишга туширади

    Дунё | 20 июл, 22:30

    Авторитар тизим ўзгармагунча Грузия Европа Иттифоқига қўшила олмайди — ЕИ парламенти

    Дунё | 20 июл, 22:10

    Японияда қутқарув ишлари учун 3 метрли робот яратилади

    Дунё | 20 июл, 21:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.