Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида гўшт нархи яна кўтарилди, деб ёзади «Otyrar.kz».
Қозоғистонликлар дастурхонида энг кўп талаб қилинадиган маҳсулотнинг ҳар килограмми нархи 2,5 минг тангагача (6,5 доллар) кўтарилди.
Нархлар жадал ўсиб бормоқда — бир неча ҳафта ичида гўшт 300 танга ёки ундан кўпроққа кўтарилиши мумкин. Сотувчилар харидлар сезиларли даражада тушиб кетганидан шикоят қилмоқда.Акиматда нархларнинг кўтарилишини фермерлар Ўзбекистонга катта ҳажмда қорамол экспорт қилишни бошлаганлиги билан изоҳлади: бу ерда уни янада фойдалироқ сотиш мумкин.
Расмий статистика қуйидагича: атиги 6 ой ичида Ўзбекистонга 1,5 мингга яқин қорамол экспорт қилинди. Чимкент бозорига етказиб бериш кескин тушиб кетди.
«Гўшт нархининг кўтарилиши билан боғлиқ вазият сабабли идорамиз ваколатли органларга расмий хат юборди. Мол гўшти экспортини қисқартириш ёки чеклаб, ички бозорни таъминлашни сўрадик. Мурожаатларимиз кўриб чиқилмоқда», — деди Чимкент шаҳар тадбиркорлик ва инновацион ривожланиш бошқармаси бошлиғи Кайрат Базарбеков.
Изоҳ (0)