• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тойлоқ тумани ички ишлар идоралари ходимларининг маҳаллий аҳолига ёмон муносабатда бўлгани воқеасига аниқлик киритилди

    Facebook’даги «Коммуналка» саҳифасида 14 августда Самарқанд вилоятининг Тойлоқ тумани Қўтирбулоқ қишлоғида ички ишлар идоралари ходимларининг маҳаллий аҳолига ёмон муносабатда бўлгани, мазкур ҳолат қишлоқ одамларининг кўчмас мулкини ноқонуний бузишга қаршилиги сабаб эканлиги ҳақида хабар ва видео жойлаштирилди. Кейинчалик бу ижтимоий тармоқларда турлича талқин этилган.

    Фото: Видеодан лавҳа

    Фото: Видеодан лавҳа

    Zarnews Қўтирбулоқда аслида нима бўлганига ойдинлик киритиб, «Сувни лойқалатишдан ким манфаатдор?» номли мақола чоп этди. Қуйида мақола тўлиғича ҳавола этилди.

    Хўш, аслида Қўтирбулоқда нима бўлган эди?

    Ушбу саволга аввало Тойлоқ тумани ички ишлар бўлими жавоб берди. Бўлим томонидан тақдим этилган маълумотномада қайд этилишича, Тойлоқ тумани ҳокимининг 2009 йил 29 декабрдаги 990-Қ сонли қарори билан Самарқанд шаҳридаги «Afsona Travel» туристик фирмасига сайёҳлар дам олиш комплекси ва миллий сувинерлар ишлаб чиқариш шохобчалари қуриш учун 1,0 га ер майдони ажратилган. Ушбу қарор Самарқанд вилоят ҳокимининг 2010 йил 1 ноябрдаги 140-Қ сонли қарори билан тасдиқланган ва жойида мутахассислар томонидан ер майдони чегаралари аниқланиб ўлчаб бериш далолатномаси тузилган.

    Тойлоқ туман ҳокимининг 2018 йил 30 январдаги 85-Қ сонли қарори билан «Afsona Travel» МЧЖ томонидан қуриб битказилган маъмурий бинога эгалик ҳуқуқи тикланган.

    Ўтказилган текширишлар давомида Қўтирбулоқ қишлоғида яшовчи Суюнов Жаҳонгир Шермаматович томонидан ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда «Afsona Travel» МЧЖга тегишли ер майдонининг 0,12 гектар қисми ҳамда ҳудудга туташ бўлган бўш ерлардан 0,18 гектар майдон (жами 0,30 гектар) эгаллаб олиниб, атрофни девор билан ўралган ҳамда 200 квадрат метр жойда уй-жой бино иншооти қурилганлиги аниқланган.

    2019 йил 14 майда фуқаро Ж.Суюновга туман архитектори С.Эралиевнинг имзоси билан ноқонуний равишда қурилган уй-жой биносини бузиб, ерни асл ҳолатига келтириб қўйиш тўғрисида расмий огоҳлантириш хати берилган. Аммо Ж.Суяров унга берилган 15 кун муддат ичида ноқонуний қурилмаларни ўз ихтиёри билан бузмагач, туман ҳокимлиги томонидан 2019 йил 29 майда фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро судига даъво аризаси киритилган. Фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро судининг 2019 йил 5 июндаги ҳал қилув қарори билан туман ҳокимлигининг даъвоси қаноатлантирилган ва фуқаро Ж.Суюнов томонидан ноқонуний равишда эгаллаб олинган 0,30 гектар ер майдонида ўзбошимчалик билан қурилган уй-жой жавобгар ҳисобидан буздирилиши, ер майдони асл ҳолатига келтирилиши кўрсатилган.

    Суднинг мазкур ҳал қилув қарорига асосан, 2019 йил 5 июнда туман ҳокимлиги томонидан туман ҳокими, ҳокимлик вакиллари, туман прокурори, мажбурий ижро бюроси, ИИБ бошлиғи ва ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва котиби, маҳалла фаолларидан иборат ишчи гуруҳи тузилди. Ишчи гуруҳи аъзолари шу куни Ж.Суюнов томонидан ноқонуний равишда эгаллаб олинган ер майдонига ўзбошимчалик билан қурилган бино олдига келганида Ж.Суюновнинг оила аъзолари ва қариндошлари уларни ҳақоратлаб, бинони бузишга қаршилик қилган. Мазкур ҳолатда вазиятга тўғри баҳо бермаган Ж.Суюновнинг қариндоши ички ишлар ходимлари хизмат автомашинасига ўтқизилган ва унга қилаётган ҳаракати қонунга зид эканлиги тушунтирилган.

    Шундан сўнг Ж.Суюнов ишчи гуруҳи билан бирга ноқонуний уй-жойни бузиб, ерни бўшатиб берган.

    Фуқаро Ж.Суюновга тегишли бўлган ноқонуний уй-жойни бузиш давомида бирор бир фуқарога тан жароҳати ёки бошқа тарздаги зиён етказилмаган, маъмурий ёки жиноий чоралар қўлланилмаган.

    Ушбу хабар ва видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, турлича муносабатлар билдирилгач, Ж.Суюновнинг ўзи вазиятни изоҳлади:

    Кўриниб турибдики, Ж.Суюнов ноқонуний равишда ерни эгаллаб олгани ва бино қурганини кеч бўлсада англаб, бу хатони тўғрилаган. Юзага келган вазият бўйича ҳеч кимдан норози эмаслигини ҳам билдирмоқда. Унинг ўзи таъкидлаганидек, муаммо уники, оиласиники эди. Уларнинг шахсий ҳаёти, оиласи билан боғлиқ вазиятни кенг оммага ошкор этишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ-ку. Ёки бундан бошқа мақсад кўзланганмиди?

    Кейинги пайтда ижтимоий тармоқларда кўп муҳокама этилаётган масала ҳам шу бўлмоқда – кўргани, эшитгани ҳақида ахборот беришнинг ҳам тартиби, масъулияти бор. Бу айниқса, бошқаларнинг шахсий ҳаёти билан боғлиқ бўлса. Ижтимоий тармоқларда ёзаётганида, хабар тарқатаётганида ҳар бир фуқаро ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини билиши керак.

    15.08.2019, 11:28   Изоҳ (0)   50200
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда бекат қурилишида дарахт сақлаб қолинди (фото)

    15.08.2019, 10:57

    «Баҳор» рақс ансамбли фаолияти қайта тикланади

    15.08.2019, 09:47

    ДХХ Қашқадарёда фуқаронинг уйида 11 тонна нефть ва газ-конденсат маҳсулотлари сақланаётганини аниқлади

    15.08.2019, 09:40

    Ҳожиларни қандай кутиб олиш керак?

    15.08.2019, 09:25

    Ўзбекистонда ЮНЕСКО рўйхатига кирган ва давлат муҳофазасига олинган обидалар ҳудудида фақат маҳаллий сувенир маҳсулотлари сотилади

    15.08.2019, 09:10

    Халқ таълими вазирлиги Самарқанд ва Наманганда ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилганлиги ҳақидаги хабарларни ўрганмоқда

    15.08.2019, 08:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Манчестер Сити” “Лейпциг” футболчиси учун курашга кирди

    Спорт | 12 август, 09:17

    Туркияда зилзилада қулаган бино қурувчиси ушланди

    Дунё | 12 август, 09:15

    Ўзбекистонда янги ўқув йилида 700 мингдан ортиқ бола 1-синфга чиқиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 12 август, 09:02

    АҚШ каннабисни унча хавфли бўлмаган дори турига киритади

    Дунё | 12 август, 08:59

    Санкт-Петербургда мигрантларга курерлик қилиш тақиқланди

    Дунё | 12 август, 08:27

    Бразилия АҚШ тариф чоралари туфайли ЖСТга шикоят киритди

    Дунё | 12 август, 00:15

    “Агар мен бўлмаганимда, Путин ҳозир ҳеч ким билан гаплашмасди ҳам” — Трамп

    Дунё | 11 август, 23:50

    Бошидан ўқ еган колумбиялик сенатор вафот этди

    Дунё | 11 август, 23:40

    АҚШ махфий хизмати Путин ва Трамп учрашувидан олдин Анкорижда бир уйни ижарага олган — NYT

    Дунё | 11 август, 23:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.