ДХХ Қашқадарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ёқилғи-энергетика объэктлари хавфсизлигини таъминлаш борасида олиб борилган тадбирлар давомида Қарши шаҳри, «Арабхона» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Бахтиёр Ҳамроевнинг ноқонуний фаолияти тўғрисида маълумот олинди.
Вилоят Ички ишлар бошқармаси ва »Ўзнефтгазинспекция» мутахассисларини жалб этган ҳолда Бахиёр Хамроевнинг уйи кўздан кечирилганда «ГАЗ-53» русумли юк машинасига қўлбола тарзда ўрнатилган цистернада 8 тонна 779 литр нефть ҳамда елим идишларда 2 тонна 448 литр газ-конденсат, жами 11 тонна 227 литр нефть ва газ-конденсат маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Шунингдек, Ҳамроевнинг яшаш манзилида ёқилғи маҳсулотлари ташиш учун мўлжалланган «КамАЗ» автомашинаси ҳам борлиги маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари доирасида ушбу ишга алоқадор бўлган шахслар ҳамда ноқонуний ўзлаштириб олинган нефть ва газ маҳсулотларининг қаердан олинганлигини аниқлаш бўйича тегишли ишлар олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)