Халқ таълими вазирлиги Самарқанд ва Наманган вилоятларида умумтаълим мактаблари ўқитувчилари мажбурий меҳнатга жалб этилганлиги ҳақидаги хабарларни ўрганмоқда.
Вазирликнинг Ҳуқуқий-назорат хизмати ходимлари мазкур хабарларда келтириб ўтилган ҳолатларни ўрганиб чиқади.
Ушбу ҳолатга йўл қўйганларга Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги доирасида чора кўрилади.
Изоҳ (0)