Тожикистонда қизнинг яқинлари унга кўнгил қўйган йигитни тириклайин кўмишга уринди.
Маълум бўлишича, Турсунзода шаҳри яқинидаги Батош қишлоғидан бўлган 23 яшар Хусрав исмли йигит қўшни қишлоқдаги Санам исмли қизни ёқтирган. Йигит ва қиз кечки пайт учрашган чоғи Санамнинг отаси ва акалари буни сезиб қолади.
Улар Хусравни арматура билан уриб, сўнг ўра ковлаб, шу ерга ташлайди ва бўғзигача кўмади. Йигитдан Санамга уйланишни талаб этиб, йўқса тириклайин кўмиб юбориш билан таҳдид қилишади.
Иложсиз қолган йигит рози бўлади, бироқ уйга қайтгач молхонада ўзини осиб ўлдиради.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов идоралари шуғулланмоқда.
Изоҳ (0)