Хитойнинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган Чунсине шаҳрида ер кўчкиси содир бўлди, деб хабар бермоқда «ТАСС». Оқибатда 6 киши ҳалок бўлган, яна бир киши бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда.
Ҳукумат берган маълумотга кўра, икки турар жой биноси ва Ченкоу шаҳри муниципиал уезди ҳудудидаги ёрдамчи хўжаликни тахминан 70 минг куб метрлик тоғ жинси бутунлай қоплаган.
Қутқарувчилар яна кўчки содир бўлиш хавфи мавжуд бўлишига қарамай, бедарак йўқолган одамни қидирмоқда.
Изоҳ (0)