Россияда «Уральские авиалинии» авиакомпаниясининг «Жуковский—Симферопол» йўналиши бўйича парвозга кўтарилган самолёти двигателларидаги қушлар туфайли фавқулодда қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳаво кемаси бортида 226 нафар йўловчи ва 7 нафар экипаж аъзоси бўлган. Москва вилояти ФВВ маълумотларига қараганда, мазкур ҳодиса оқибатида 10 киши жабрланган, улардан уч нафари болалар.
«Урал авиакомпанияси экипаж аъзолари ўзларининг маҳорат ва матонатларини намоён этишди. Ҳаво кемаси командири — екатеринбурглик Дамир Юсупов. У ва унинг жамоаси 233 кишининг ҳаётини сақлаб қолди. Қаҳрамонлар», — дея ёзган Свердлов вилояти ҳокими Евгений Куйвашев Instagram саҳифасида.
Изоҳ (0)