Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги масжидга 15 март куни уюштирилган ҳужумда айбланаётган австралиялик Брентон Тарранта адвокатлари шаҳар судига мурожаат қилиб, суд жараёнини бошқа шаҳарда ўтказишни сўради.
«ТАСС»нинг хабар беришича, суд илтимосномани қабул қилган, аммо судья Кемерон Мандер бу масала шу йилнинг 3 октябрида кўриб чиқилишини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, март ойи ўрталарида Крайстчерч шаҳридаги икки масжидда теракт содир бўлди. Оқибатда 51 киши ҳалок бўлган, яна ўнлаб одамлар яраланган. Ҳукумат жиноятда гумонланувчи уч кишини қўлга олган. Кейинчалик уларнинг икки нафарини қўйиб юборган. Фақат 28 ёшли Брентон Таррант ҳибсга олинган. Май ойи охирларида унга террорчилик содир этиш айблови қўйилган.
Изоҳ (0)