Жорий йил 15 августдан бошлаб Тошкентда автобус ва метрода қатнов ҳақи 1400 сўм этиб белгиланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Фоиз ҳисобида олганда йўлкира 16,7 фоизга қимматлади. Ойлик йўл карточкалари нархи ўзгармади.
Маълумот учун, 15 августгача Тошкентда йўлкира ҳақи 1200 сўмни ташкил этган бўлиб, ушбу тариф 2016 йил апрель ойида ўрнатилган, ўшанда ҳам нарх 200 сўмга кўтарилганди.
Изоҳ (0)