«Тошшаҳартрансхизмат» ҳайдовчиларга автобус бекатларида автомобилларни тўхтатиш тақиқланишини эслатди.
«Ҳар куни автобус ҳайдовчилари бекатга келишда у ердаги кириш йўлларини тўсиб қўйган автомобилларга рўбаро бўлади. Автомобильлар бекат ва шохбекатларга жойлашиб, автобусларнинг ҳаракатига халақит беради», — дейилади хабарда.
Пойтахтда автобус йўналишлари бўйича 2 179 та бекат мавжуд. Бекатларни автомобиллардан бўшатиш мақсадида «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ходимлари ЙПХ ЙҲХБ билан бирга мунтазам равишда тозалаш тадбирларини ўтказади.
Бироқ, шунга қарамай бекатларни тураргоҳ қилиб олиш ҳолатлари ҳамон учрамоқда.
Йўл белгилари ҳақида эслатма:5.12 — ишора белгиси автобус бекати мавжудлиги ҳақида огоҳ қилади.3.27 — ишора белгиси йўналишдаги автобуслардан бошқа транспорт воситаларининг тўхташини тақиқлайди.
«Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Айниқса, автобуслар ҳаракатига ҳалал берманг. Зеро, унда ҳар биримизнинг яқинларимиз бўлиши мумкинлигини унутмайлик», — дейди «Тошшаҳартрансхизмат».
Изоҳ (0)